Узбекские песни » Новинки » Rasululloh keladur - Kel endi Jabroil

Rasululloh keladur - Kel endi Jabroil

Слушать трек
Скачать в mp3
Кел анда Жабройил Аршни супургил
Анда меҳмон бўлгали Расулуллоҳ келадур
Мазо ал басар кўзлик шамс уз зуҳо юзлик
Ҳаммадан ширин сўзлик Расулуллоҳ келадур
Моликларгаму айтинг дўзах эшигин ёпсин
Бошларига дур сочсин Расулуллоҳ келадур
Ғилмонларгаму айтинг жаннат эшигин очсин
Йўлларига кўз тутсин Расулуллоҳ келадур

Шамолларгаму айтинг сайр этишини қўйсин
Беадаблик қилмасун Расулуллоҳ келадур
Дарёларгаму айтинг мавж уришини қўйсин
Олдида соқов бўлсин Расулуллоҳ келадур
Азройилгаму айтинг жон олишини қўйсин
Хизматда муқим турсин Расулуллоҳ келадур
Уфқул мақомига бориб йиғлайди Жабройил
Бундан ўтсам ё Расул қанотларим куядур
Маҳшар куни бўлганда йиғилур халойиқлар
Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландар келадур
Песня Rasululloh keladur - Kel endi Jabroil